Хитойда қурилиши крани қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

14:52, 13 апрель

Жанубий Хитойнинг Маюн поселкаси майдонида қурилиш крани қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Хитой маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, икки киши бедарак йўқолган деб қайд этилган.

Хабарда айтилишича, қутқарувчилар вайроналар остидан 14 кишини қутқариб олишган, уларнинг барчалари касалхонада. Қутқарувчилар ҳалокат жойида ишни давом эттиришмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш кранининг қулаши воқеа сабаби бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!