АҚШ сенаторлари 11 сентябрь воқеларида Саудия Арабистонининг қўли борлигини маълум қилди

14:53, 13 апрель

Америка сенатори Кирстен Жиллибранд ва собиқ сенатор Боб Грэхемлар АҚШ президенти Барак Обамани 2001 йил 11 сентябрь куни содир этилган теракт ҳақидаги ҳисоботнинг махфий қисмини ошкор қилишга чақирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Икки партияли комиссия томонидан 2003 йилда тайёрланган ушбу ҳисобот 800 саҳифадан иборат. Мазкур ҳужжат билан бемалол танишиш мумкин, аммо унинг сўнгги 28 саҳифаси миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан махфий деб эълон қилинган эди. 

Грэхемнинг айтишича, ўша пайтда у ҳам тергов ишларини олиб бораётган комиссия таркибида бўлган. Ҳисоботда Бутунжаҳон савдо маркази биносига ва Пентагонга урилган самолётларни қўлга олишда Саудия Арабистони фуқароларига ким ёрдам берганлиги муфассал баён этилган. Самолёт учувчилари АҚШга ҳеч қандай учувчилик тажрибасисиз келишган. Аммо Саудия Арабистони ҳукумати ёрдами билан моддий жиҳатдан таъминланиб, учувчилар мактабига ўқишга киришган. Аммо уларни мамлакат ҳукуматими, бадавлат фуқароларими ёки хайрия жамғармалари таъминлагами деган саволга, Грэхем “барча санаб ўтилганлар”, деб жавоб берди.

Ўз навбатида Кирстен Жиллибранд бу ҳужжатни “Барак Обаманинг 21 апрель куни Саудия Арабистонига қиладиган расмий ташрифи олдидан ошкор этиш лозим”, деди. Бу нарса икки мамлакат президентларининг ҳисоботда кўрсатилган долзарб мавзуни муҳокама этишларига сабаб бўлишини таъкидлади.

Собиқ Флорида конгрессмени ва Марказий разведка бошқармаси директори Портер Госснинг фикрича, президент Жорж Буш воқеанинг сиёсий томонини ҳисобга олиб, Ар-Риёд билан алоқаларнинг бузилишидан қўрқиб, ҳисоботнинг маълум қисмини махфийлаштирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!