“Москва-Сити” осмонўпар биносидан йиқилган эркак ҳалок бўлди

15:01, 13 апрель

Чоршанба куни Москва шаҳрининг “Москва-Сити” марказидаги минорадан йиқилган эркак ҳалок бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Воқеа Москва шаҳрининг Пресненская набережная кўчасидаги 10-уйда содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг ўлимини тасдиқлади. 

Айни пайтда полиция томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!