Ноёб илон ов қилиш учун ўргимчакка айланади(Видео)

15:07, 13 апрель

Ўргимчак ва заҳарли илонлардан қўрқадиган кишилар ҳайвонот дунёсида ҳар иккала ҳайвонга мансуб бўлган, яъни ўргимчакка ўхшашга ҳаракат қиладиган илон борлигини билиб қўйсалар, фойдадан холи бўлмайди, деб хабар берди “Вести” нашри. 

“Ўргимчак думли”, камёб, шохли форс заҳарли илони ўлжасини алдаб ушлаш учун унинг тумшуғи тагида “ўргимчак” ўрнатилганга ўхшаган думини ликиллатади. Думни “ўргимчак” деб ўйлаб, уни емоқчи бўлишганда, ўзлари илонга емиш бўлишади. 

Эроннинг Илом шаҳрида биолог Беҳзод Фотиний бошчилигидаги олимлар гуруҳи бу турдаги илонларнинг ов қилишини ўрганишди ва видеога муҳрлашди. 

Улар илоннинг айёрона тарзда қиёфасини ўзгартирганини, атрофдаги тошлоққа мослашганининг гувоҳи бўлишди. У қимирламай, пистирмада ётганида фақатгина думини ликиллатар, думи ўргимчакни эслатарди. Қуш тузоққа илинганини тушунмай, “ўргимчак” ни емоқчи бўлганида, заҳарли илон яшин тезлигида зарба бериб, уни ўлдиради.

2001 йилга қадар бундай заҳарли илон битта, Эронда 1968 йил экспедиция жараёнида топилган бўлиб, мутахассислар унинг думини туғма нуқсон ёки аномал ўсимта деб ҳисоблашган эди. 2006 йилга келиб, адолат қарор топди ва бу илон янги кашф этилган ҳайвон сифатида қайд этилган. Олимлар илоннинг думи ўлжани ушлаш учун хизмат қилади деб тахмин қилган эди. Олинган видео уларнинг фарази тўғрилигини тасдиқлади. 

Аммо маҳаллий қушлар илоннинг бундай одати борлигини яхши билишгандан жуда эҳтиёткор бўлиб кетишган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, илоннинг бу тури туғилгандан дарҳол ўзига хос думи ўса бошлайди ва балоғатга етгунга қадар ўсишдан тўхтамайди. Фақатгина балоғатга етган илонларгина шу усулда ов қила олади. Баъзида қушлар ёлғончинининг думини ростдан ҳам чўқиб, унга тан жароҳати етказишади

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!