“Реал” ўз майдонида гол киритиш бўйича янги рекорд ўрнатди

15:26, 13 апрель

“Реал” жамоаси ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида ўз майдонида “Вольфсбург” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “Сантьяго Бернабеу”да гол киритиш бўйича янги рекорд ўрнатди

Маълум бўлишича, мадридликлар Чемпионлар лигасининг қаторасига 29-ўйинида гол киритиб, клуб рекордини янгилади. 

Эслатиб ўтамиз, дастлабки даврада 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган мадридликлар, кеча Роналдунинг хет-триги эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!