Шаҳзода Матчонова: “Авваллари муҳаббат учун ҳамма нарсага тайёр эдим, ҳозир эса...”

15:33, 13 апрель

Актриса Шаҳзода Матчонова Instagram`даги шахсий саҳифасида севги-муҳаббат борасидаги фикрларини ёзиб қолдирди.

“5 йил аввал ‘Мухаббат учун хамма нарсага таёрман’, дея олардим. Ҳозир эса бунга бутунлай бошқача жавоб бераман: ‘Муҳаббат учун хамма нарсага тайёр эмасман’. Сабаби, муҳаббат учун ҳаётингдаги нимадандир воз кечиб, ниманидир қурбон қилганинг билан бу охири яхшиликка олиб келмаслиги, инсон бахтсиз бўлиб қолиши мумкин. Албатта, мен ‘мажбурлаш’ ҳақида гапиряпман. (Инсон ўз хоҳишлари билан шу масалага келса, бу бошқа гап). Беғубор, ҳақиқий муҳаббат инсондан ҳеч қандай қурбонлик талаб килмайди. Чиндан севган инсон ўзи севган инсони қандай бўлса, шундайлигича, яъни борича қабул қилади.

Бундай муҳаббат хаётда бор ва шундай муҳаббатга ишонаман. Айнан шундай мухаббатгина оламга меҳр улашади. Бу, албатта, менинг шахсий фикрим”,—дейди актриса.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!