Россиялик хонанда Кристина Орбакайте қимматбаҳо электромобиль сотиб олди(Фото)

16:49, 13 апрель

44 ёшли Кристина Кристина Орбакайте ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали қимматбаҳо харидидан мухлисларини бохабар қилди. Бу ҳақда “Cosmopolitan” нашри хабар бермоқда. 

Кристина ўзига Tesla Model X электромобилини сотиб олган. Ушбу автомобиль табиатга зарар етказмайди ва бензин ёқилғисисиз ҳаракатланади. Кристина автомобилни АҚШнинг Майами штатида харид қилди. Хонанда айни дамда оиласи билан у ерда ҳордиқ чиқармоқда. 

Экологияга зарар етказмайдиган автомобиль хонандага 132 минг долларга тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!