Хонанда Каниза турмушга чиқди

17:01, 13 апрель

Хонанда Канизанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари унинг тўй либосида тушган суратлари тарқалмоқда.

Шунингдек, аксарият хонандалар Каниза томонидан таклифнома ҳамда унга қўшимча тарзда фотиҳа нони ҳам улашилаётгани тўғрисидаги хабарларни жойлашмоқда.

Хонанданинг ўзи билан боғланиб, унинг оппоқ либосдаги суратларига аниқлик киритдик. 

Каниза: «ФҲДЁда никоҳимиз қонунан қайд этилди, шаръий никоҳимиз ҳам ўқитилди, тўй санаси ҳақида тез кунларда билиб оласиз».

Энг ажабланарли томони шундаки, Каниза аввалроқ 28 апрель куни «Истиқлол» саҳнасида турмушга чиқаман деб эълон қилган. Бироқ энди у тўй санасини яширяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:52, 23 апрель
Эрига сабр берсин. Калласига торт кийган хотинни бошкаришни узи булмаса керак.