Барнаулда йўлбарс ҳужум қилган қиз операция қилинди

17:02, 13 апрель

Россиянинг Барнаул шаҳрида йўлбарснинг ҳужумига учраган қизчанинг оёғини операция қилишди. Бу ҳақда Барнаулдаги 12-сонли шифохона маъмуриятига асосланиб, “Вести” нашри хабар бермоқда.   

Маълумотларга кўра, ҳозирда қизчанинг оёғидаги яра беш мартага кичрайган ва унинг аҳволи қониқарли. 

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни Барнаул шаҳридаги “Ўрмон эртаги” ҳайвонот боғи ҳудудига икки нафар вояга етмаган қизлар ўзбошимчалик билан кириб олишган эди. Қизлардан бири йўлбарсга яқинроқ жойда суратга тушиш учун панжара тўсиғидан ўтиб олган. Йўлбарс қизнинг оёғига хужум қилиши оқибатида у жиддий жароҳатланган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!