АҚШлик 72 ёшли аёл саҳрода 9 кун қолиб кетди

17:29, 13 апрель

АҚШнинг Аризона штати саҳроларида адашиб қолган 72 ёшли аёл тўққиз кун деганда топилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Аёл тўққиз кун давомида фақат сув ва турли ўсимликлар билан кун кечирди. Штат жамоат хавфсизлиги департаментидан маълум қилишларича, Энн Рожерс саҳрога етганида унинг автомобилидаги ёқилғи тугаб қолади. Бунинг устига унинг телефони қуввати ҳам  панд берди. Шундай қилиб, аёл тўққиз кундуз ва кечани кимсасиз саҳрода ўтказди.

3 апрель куни полициячилар пенсионернинг автомобилини кўриб қолишди. Бир неча кундан сўнг аёл ёрдамга чақириш мақсадида чўплардан ёзилган хабарни пайқашди.

9 апрель куни эса қутқарувчилар Рожерсни топиб олишди. Кекса аёлни шифохонага ётқизишди. Бироқ унинг аҳволи яхши.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!