“Москва-Сити”да ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди

21:37, 13 апрель

Москва шаҳрида қурилаётган “Москва-Сити” осмонўпар биносининг 84-қаватидан ўзини ташлаган эркакнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.

Москва шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маълумотига кўра, вафот этган шахс 1994 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. У “Москва-Сити” мажмуасида қурилиш фирмаси томонидан ёлланма ишчи сифатида фаолият юритган.  Унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш сифатида тасниф этилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз,бугун 13 апрель куни “Москва-Сити” биноси ёнидан ишчилардан бирининг жасади топилган эди.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!