Липецкда Лионель-Месси Николаевич Волков туғилди

21:56, 13 апрель

Россиянинг Липецк шаҳрида яшовчи фуқаролар ўғлига Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби футболчиси Лионел Мессининг исмини қўйди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Чақалоқ 24 март куни туғилди. Аввалига оила бошлиғининг қарорини на рафиқаси ва на маҳаллий ФҲДЁ бўлими ходимлари қўллаб-қувватлашди. Ваниҳоят Николай Волков ўз орзусини рўёбга чиқарди. Шундай қилиб, чақалоққа Лионель-Месси Николаевич Волков дея исм қўйилди.

Николай Волковнинг айтишича, у ўғлини Мессининг шарафига номлаганини ҳатто “Барса”чилар ҳам билади. Улар ашаддий мухлисни Испанияга таклиф қилган.

У ўғлини келажакда футболчи қилмоқчи эканлигини айтиб ўтган. Маҳаллий футбол клубларидан бири болакай уч ёшга тўлиши биланоқ уни ўз таркибига олишини маълум қилган.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!