“Ўзкўргазмасавдо”да “BankEXPO – 2016” бўлиб ўтмоқда

09:48, 14 апрель

“Ўзкўргазмасавдо” марказида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankEXPO – 2016” миллий кўргазмаси бошланди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати кўмагида ташкил этилди.

«BankExpo – 2016» кўргазмасида банк-молия секторидаги янги технология ва хизматларни намойиш этаётган тижорат банклари, етакчи суғурта, лизинг ва инвестиция компаниялари, молия муассасалари учун IT маҳсулотлар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компаниялар иштирок этмоқда. 

Кўргазмада тадбиркорликни, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режасини қўллаб-қувватлашда банклар билан кенг ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,  “Тадбиркор аёл”, “Ҳунарманд” уюшмалари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ўз хизматларини намойиш қилмоқда. Суғурта компаниялари ҳам замонавий хизматлар таклиф этилмоқда. 

Кўргазма якунида тижорат банкларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ёш тадбиркорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган танловлар ғолиблари эълон қилинади. Уларга имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!