Америкалик фуқаро тўхтовсиз 94 соат сериал томоша қилди

10:15, 14 апрель

АҚШнинг Бруклин шаҳрида яшовчи  Алехандро Фрагосо тўхтовсиз телевизор томоша қилиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

У телевизор қаршисида 94 соат яъни қарийб тўрт кун ўтирди. Алехандронинг исми-шарифи Гиннес рекордлари китобига киритилди. 

У ўзининг рекордини қандай ўрнатганини қуйидагича изоҳлади: 

“Мен Ўртаер денгизи парҳези ва технологиялардан унумли фойдаландим. Мазкур икки омил менга танаффуссиз телевизор кўришимга ёрдам берди”. 

Маълумотларга кўра, бу усуллар Алехандронинг қонидаги қанд миқдорини таъминлаб турган. 

Унинг ёнида шифокор ҳам ўтириб, саломатлигини мунтазам назорат қилиб турган. 

Шифокорнинг айтишича, Фрагосо рекорд сўнггида юрак қисқариши частоталари ошган. Шу билан бирга, у тажриба мобайнида бир неча маротаба қисқа вақтга ухлаб қолган. 

Алехандро тажриба мобайнида бир неча марта кўрсатувлар тартибини ўзгартирган. У “Тахтлар ўйини” ва яна бир неча кўрсатувни тинимсиз томоша қилган. 

Фрагосонинг айтишича, айнан мазкур тажрибадан сўнг у тинимсиз телевизор томоша қилиш жуда мушкул ва чарчатувчи вазифа эканлигини тушуниб етган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!