Гвардиола нима учун Роналдудан узр сўради?

10:55, 14 апрель

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Бенфика”га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан сўнг “Реал” етакчиси Криштиану Роналдунинг сўзларини эслаган ҳолда, унинг устидан ҳазил қилди. 

“Биламан, Криштиану ярим финалда “Бенфика”га қарши ўйнаш истаги бор эди. Унинг истагини йўққа чиқарганимиз учун ундан узр сўрайман”, – дейди Гвардиола. 

“Реал” ва “Бавария”дан ташқари ЕЧЛ ярим финалига “Манчестер Сити” ва “Атлетико” клублари ҳам йўл олишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!