Япониянинг Sharp компанияси эгаси билан гаплаша оладиган телефонни сотувга чиқарди

11:03, 14 апрель

Япониянинг Sharp компанияси сунъий интеллектга эга телефон-роботни сотувга чиқарди. Телефон эгаси билан суҳбатлаша олади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.  

Аппаратнинг узунлиги 19,5 сантиметр ва оғирлиги 390 граммни ташкил этади.  У овоз билан бошқарилади. Суҳбат мобайнида у секин-аста эгасининг қизиқишлари ва одатлари билан танишиб боради ва шунга мос равишда ҳаракат қилади. 

Масалан, телефон-робот ўзи мустақил равишда об-ҳаво маълумоти ва теледастурлар тартиби билан таништиради. Ёки ким қўнғироқ қилаётганини маълум қилади. Аппарат мустақил равишда айрим қўнғироқларни бекор қилиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!