“Атлетико” ва “Бавария” ЕЧЛ ярим финалчисига айланди

11:45, 14 апрель

Еввропа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди. “Атлетико” жавоб ўйинида “Барселона” футболчиларини ўз майдонида қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва икки ўйин натижасига кўра (3:2) ЕЧЛ ярим финалига йўл олди. 

Мазкур учрашувда Антуан Гризманн ҳақиқий қаҳрамон бўлди. Унинг 36 ва 88 дақиқадаларда киритган голлари “матрасчилар”ни кейинги босқичга олиб чиқди. 

ЕЧЛ, 1/4 финал. Жавоб учрашуви
Атлетико Мадрид (Испания) – Барселона (Испания) 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Гризманн, 2:0 – 88, пенальти Гризманн.
Атлетико – Облак, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Феррейра Карраско (Томас, 74), Коке, Сауль, Фернандес (Савич, 90), Гризманн (Корреа, 90), Габи.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес (Серджи Роберто, 64), Бускетс, Ракитич (Туран, 64), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (68), Суарес (70), Неймар (76), Годин (85), Иньеста (87), Корреа (90), Коке (90), Туран (90).
Дастлабки учрашув: 1:2

ЕЧЛнинг сўнгги ярим финал йўлланмаси “Бавария”га насиб қилди. Чорак финалнинг дастлабки ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган мюнхенликлар жавоб ўйинида “Бенфика” билан дуранг натижани қайд этди ва мусобақа ярим финалига йўл олди. 

ЕЧЛ, 1/4 финал. Жавоб учрашуви
Атлетико Мадрид (Испания) – Барселона (Испания) 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Гризманн, 2:0 – 88, пенальти Гризманн.
Атлетико – Облак, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Феррейра Карраско (Томас, 74), Коке, Сауль, Фернандес (Савич, 90), Гризманн (Корреа, 90), Габи.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес (Серджи Роберто, 64), Бускетс, Ракитич (Туран, 64), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (68), Суарес (70), Неймар (76), Годин (85), Иньеста (87), Корреа (90), Коке (90), Туран (90).
Дастлабки учрашув: 1:2

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕЧЛ ярим финал йўлланмасини “Реал” ва “Манчестер Сити” клублари қўлга киритган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!