Тошкент ва Фарғонада “Шум бола” кинофестивали ўтказилади

11:57, 14 апрель

Жорий йилнинг 28 апрель – 1 май ҳамда 3-5 май кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида болалар ва ёшлар учун “Шум бола” ўзбек ва немис кинолари III фестивали ўтказилади.

Тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Гёте институти Тошкент филиали билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан 15 апрель куни Киночилар уйининг анжуманлар залида тадбир ташкилотчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!