Telegram асосчиси илк бор россиялик бой бизнесменлар рўйхатидан жой олди

12:56, 14 апрель

«ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуров илк бор 200 нафар россиялик энг бой бизнесменлар рўйхатига кирди.

Forbes журнали томонидан тузилан мазкур рейтингда Дуров 135-ўринни эгаллади.

Forbes Дуровнинг бойлигини $0,6 миллиардга баҳолади, унинг даромади асосан  Telegram мессенжеридан келиб тушади.

Бойлик баҳоланаётганда нашр бизнесменга тегишли барча активлар —компания акциялари, ер участкалари, кўчмас мулк объектлари, шунингдек шахсий мулкини ҳисобга олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!