Reuters`нинг собиқ журналисти хакерларга ёрдам бергани учун қамалди

13:02, 14 апрель

АҚШ суди Reuters  компаниясининг собиқ ходими Мэтью Киза Anonymous хакерлар гуруҳига ёрдам бергани учун икки йилга қамалди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

2013 йилда журналист хакерлар иши бўйича учта моддага кўра айбдор деб топилган эди. У бир неча нашриётларга, хусусан The Los Angeles Times газетаси таҳририятига эгалик қилувчи Tribune Co корпорацияси компьютер тизимларини бузиб киришда хакерларга ёрдам берган.

Маълумотларга кўра, Киз хакерларга The Los Angeles Times газетаси таҳририятидаги компьютерларга кириш маълумотларини тақдим этган. Мазкур айбловлар илгари сурилган пайтда Киз Reuters.com сайтида ишлар эди. Кўп ўтмай журналист ишдан бўшатилган. 

Тергов ҳаракатларидан маълум бўлишича, Киз Tribune Company медиахолдинггидан бўшатилгач, ўч олиш мақсадида мазкур корпорация сайтларига кириш паролларини хакерларга тақдим этган. Хакерлар компанияга келтирган зарар миқдори унча йирик эмас.  Бироқ компания ходимлари мазкур муаммони ҳал қилиш учун узоқ вақт ва катта маблағ сарфлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!