Туркияда президентни ҳақорат қилган 5 киши ҳибсга олинди

14:47, 14 апрель

Туркиянинг жанубий-шарқида жойлашган Шонлиурфа провинциясида Хильван шаҳрида яшовчи беш киши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни ҳақорат қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда

Аввалроқ Туркия полицияси президентни ҳақорат қилган олти кишини қўлга олган эди. Бироқ суд улардан бирини озод қилди.

Маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлар Эрдўғонни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилган. Бундан ташқари улар Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчи партияси террорчилик гуруҳига аъзоликда ҳам айбланмоқда. 

Туркия адлия вазири Бекир Боздагнинг айтишича, мамлакатда яшовчи 1845 нафар фуқарога нисбатан Эрдўғонни ҳақорат қилиш бўйича айбловлар илгари сурилмоқда. Туркия қонунларига кўра, президентни ҳақорат қилган фуқарога нисбатан жарима ёки бир йилдан тўрт йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!