Озодбек Назарбеков оилаларнинг ажрашиб кетаётганига муносабатини билдирди (Аудио)

15:01, 14 апрель

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков айни кунда “Истиқлол” санъат саройида яккахон концертини тақдим этмоқда.

Мазкур концерт дастуридан ўрин олган янги тарона бугун жамиятимизнинг энг долзарб бўлган муаммоларидан бири оилаларнинг ажралиб кетишига бағишланади.

Тарона мазкур иллат оқибатида ўртада қолиб кетаётган болаларнинг тақдири тўғрисида куйланган бўлиб, “Қаро кўзим” деб аталади. Қўшиқ матни Нодир Азимовга, мусиқаси Дилмурод Маткаримовга тегишли.

Хонанда ижоди орқали ушбу иллатга ўз муносабатини билдиришга қарор қилди. 

Мазкур қўшиқни тинглаб ўзингиз баҳо беринг.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 20:09, 17 апрель
сиздан илтимос кушхотинлик хакида хам куйланг бу хам долзарб мавзу