Месси 2010 йилдан буён илк бор кетма-кет беш ўйинда гол кирита олмаяпти

15:12, 14 апрель

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги беш ўйинда рақиб жамоалар дарвозасига гол кирита олмаяпти. Бундай ҳолат 2010 йилнинг апрель ойидан буён илк бор кузатилмоқда дея хабар бермоқда Sky Sports Satto.

Аргентиналик ҳужумчи “Атлетико Мадрид”га қарши кечган ЕЧЛ жавоб ўйинида бирор марта ҳам рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади. Бундай ҳолат сўнгги бор 2014 йилда, айнан “Атлетико”га қарши ўйинда кузатилган эди. 

ЕЧЛ чорак финал илк ўйинида “Барселона” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, жавоб ўйинида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЕЧЛ турнирини тарк этди. Мусобақанинг ярим финалига эса “Реал”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Атлетико” клублари йўл олишди. 

Жорий мавсумда Месси “Барселона”нинг барча турнирларини инобатга олган ҳолда 41 ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!