Владимир Путин собиқ рафиқаси билан муносабатлари ҳақида гапирди

16:01, 14 апрель

Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқаролари билан жонли мулоқотда собиқ рафиқаси билан муносабатлари ҳақида гапирди.

“Биз Людмила Александровна билан учрашиб турамиз. Тез-тез деёлмайман, гоҳ-гоҳида учрашиб турамиз”, – деди Путин.

“Муносабатларимиз жуда яхши. Балки, аввалгидан ҳам яхшироқ”, – дея қўшимча қилди  президент.

Президент рафиқаси ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган маълумотлар ҳақида шундай деди:

“Мен биламанки, унда ҳаммаси яхши. Газеталарда ёзилаётган маълумотлар эса бошқа мавзу”. 

Путин собиқ рафиқаси ҳаётидан мамнун эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Мен ҳам мамнунман. Менда ҳам ҳаммаси яхши”,—дея қўшимча қилди президент. 

Президент шунингдек,журналистлардан шахсий ҳаёт ҳақидаги саволларни камроқ беришни сўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!