УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди

16:10, 14 апрель

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада Европа чемпионлар лигаси турнирининг чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти мазкур ўйинларда ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган ва жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган футболчилар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. 

Қуйида улар билан танишиб чиқинг:

Дарвозабон: Жо Харт (“Манчестер Сити”).

Ҳимоячилар: Филипе Луис (“Атлетико”), Диего Годин (“Атлетико”), Николас Отаменди (“Манчестер Сити”), Дани Карвахаль (“Реал Мадрид”).

Ярим ҳимоячилар: Сауль Нигез (“Атлетико”), Артуро Видаль (“Бавария”), Карлос Касемиро (“Реал Мадрид”), Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”). 

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн (“Атлетико”), Криштиану Роналду (“Реал Мадрид”).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!