Нима егингиз келаётганидан сизга қайси витамин етишмаётганини аниқлаймиз!

16:39, 14 апрель

Тез-тез бир турдаги маҳсулотни истеъмол қилаётганингиз, асабийлашганда писта, бодом ёҳуд шоколадни кўнглингиз тусаши сезги рефлексининг «ўйини» эмас. Бу организмингиздаги у ёки бу витамин заҳирасининг нураб бораётганидандир. Диққат қилсангиз, муаммо нимада эканлигини билиб оласиз. 

•  Шоколад билан «орани очиқ» қилолмаётганингиз организмингизда магний моддаси тақчиллиги юзага келганини билдиради.  Бу ҳолатда таомномангизда ёнғоқ, ер ёнғоғи, бодом, сариқ булғор қалампири, мева ва дуккакли дон маҳсулотлари киритилиши лозим. 
•  Хамирли таомларни ҳам нон билан истеъмол қилаётган бўлсангиз, демак сизда азотнинг миқдори камайиб кетган. Ўрнини тўлдириш учун  гўшт, балиқ, ёнғоқларнинг барча турлари ҳамда дуккакли маҳсулотларга эътибор қаратинг. 
•  Муз бўлакларини шарбатга солиш билан бирга ўзини шу ҳолича егингиз келса, темир моддаси етишмаётган бўлади. Сиз уни олча, денгиз карами, балиқ ва парранда гўшти ҳамда кўкатлардан тайёрланган егуликлардан топасиз. 
•  Ёқтирган егулигингиз ёғли таом ва газланган ичимликлар бўлса,билингки кальций моддасига эҳтиёжингиз бор. Брокколи, пишлоқ, кунжут, мош ва ловиядан тайёрланган маҳсулотлар билан муаммо ечимини топишингиз мумкин. 
•  Эрталаб бир финжон қаҳва ичмай тетиклашолмайсиз, кун бўйи тез-тез қора чой ичгингиз келади – ташҳисингиз олтингугурт (сера) етишмаслиги. Сиз учун карам, гулкарам, турп, броколл, занжабил кабиларни таомномада кўпайтириш тавсия этилади. 
•  Кечқурун тавсия этилмасада, ширинлик ейсиз. Қовурилган таомларга ҳам йўқ деёлмайсиз...Организмингизда углерод камайиб бораяпти. Кўпроқ мева ва сабзавотларга ихтиёр беринг. 
•   Тузламалар жону дилингиз, шўр, тузи устига чиқиб турган егуликларни маза қилиб ейсиз. Аммо бу  ҳолат организда хлоридлар тақчиллиги сабаб юзага келади-да. Таомномангизга эчки сути, балиқ ва ошланмаган денгиз тузини киритинг.
•  Сўнгги пайтларда суюқ таомларни кўпроқ истеъмол қилаяпсизми? Балки организмингиз кераклича суюқлик миқдорига эга бўлолмаётгандир? Кун давомида 8-10 стакан сув ичинг, лимон ёки лайм шарбатини аралаштириб олсангиз фойдаси икки карра ортади. 
•   Бир нималарни тамадди қилмай иш қилолмайсизми?  Демак сизда триптофан ватирозин (аминокислоталар) етишмовчилиги юзага келган. Жигар,  картошка, исмалоқ, майиз енг, шунингдек қизил ва оловранг маҳсулотларга ҳам диққат қилинг. 
•  Иштаҳангиз йўқ, очиқсангиз ҳам базўр таомланасиз. Бу ҳодиса В1 ва В2 витаминлари камайиб кетганида кузатилади. Ёнғоқлар, писта, балиқ ва парранда гўшти, ловиядан тайёрланган егуликларни синаб кўринг. 
•  Тамакига бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бораётганлиги кремний, тирозин моддаларининг «ғамлаб» олишдан дарак беради. Бунда сизга ёнғоқларнинг барча турлари, С витаминига бой маҳсулотлар, қизил ва оловранг мева ва сабзавотлар асқотади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!