Спортчи қиз ортидан айиқ қувлаётганини сезмади(Видео)

16:48, 14 апрель

Келли Мерфи исмли спортчи қиз айиққа ем бўлишига бир баҳя қолди. Воқеа жорий йилнинг 9-апрель санасида рўй берди. Келли Япониядаги тоғларда чанғи учиб юрган эди. Ҳаво яхши, бунинг устига спортчи қизнинг кайфияти аъло даражада, сабаби у қулоқчин орқали ўзи ёқтирган мусиқани тингламоқда. 

Келли тепаликдан пастга қараб бамайлихотир сирпана бошлади. У орқасидан кимдир қувлаши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмади. 

Баҳайбат айиқ бўлса Келлини кузатиб келарди. Агар у қизга ҳужум қилганида Келли йиртқичнинг чангалидан қутула олмасди. Аммо ҳаммаси яхшилик билан тугади. 

Бироқ кейинроқ видеороликларини томоша қилган спортчи қиз ортидан кузатиб келган чақирилмаган “меҳмон”ни кўриб қолди.

“Эй, Худойим! Ортимдан айиқ қувлаганини сезмабман ҳам. У мени еб қўйиши мумкин эди, ахир!”,—деб ёзди Келли видеороликни изоҳлаб.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!