Европа Лигасида барча ярим финалчилар аниқланди

09:55, 15 апрель

Европа Лигаси турнирининг чорак финал жавоб ўйинлари ўз ниҳоясига етди. “Ливерпуль” жавоб ўйинида “Боруссия” Д жамоаси устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, ярим финалга чиқди. 

Украинанинг “Шахтёр” жамоаси қийинчиликсиз “Брага”ни таслим қилган бўлса, “Вильярреал” сафарда “Спарта”дан устун келди. 

Чорак финалнинг сўнгги ўйинида “Севилья” пеналтилар сериясида “Атлетик”дан устун келди. 
Европа Лигаси, 1/4 финал. Жавоб ўйинлари
Ливерпуль Англия – Боруссия Д Германия 4:3 (0:2, 4:1)
Голлар:  0:1 – 5 Мхитарян, 0:2 – 9 Обамеянг, 1:2 – 48 Орижи, 1:3 – 57 Ройс, 2:3 – 66 Коутиньо, 3:3 – 77 Сако, 4:3 – 90 Ловрен. 
Дастлабки учрашув: 1:1
Шахтер Украина – Брага Португалия 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:  1:0 – 25, пенальти Срна, 2:0 – 42, автогол Рикарду Феррейра, 3:0 – 50 Коваленко, 4:0 – 73, автогол Рикарду Феррейра. 
Дастлабки учрашув: 2:1
Севилья Испания – Атлетик Испания 1:2 (0:0, 1:2, 0:0, 0:0), пеналтилар серияси - 5:4
Голлар:  0:1 – 57 Адурис, 1:1 – 59 Гамейро, 1:2 – 80 Рауль Гарсия. 
Дастлабки учрашув: 2:1
Спарта Прага Чехия – Вильярреал Испания 2:4 (0:3, 2:1)
Голлар:  0:1 – 5 Бакамбу, 0:2 – 43 Кастильехо, 0:3 – 45 Сориано, 0:4 – 49 Бакамбу, 1:4 – 65 Дочкал, 2:4 – 71 Крейчи. 
Дастлабки учрашув:1:2

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!