Кун ҳикмати

10:01, 15 апрель

Кимки сир билишини мақтандими, сирнинг ярмини очиб улгурди, қолганини ҳам сўзсиз очади.

Жан Пол

Сенга ишониб айтилган сирни, сенга ишониб топширган молу-дунёдан ҳам афзалроқ эҳтиёт қилиб сақла, негаки, ҳалол кишиларда қасамдан ҳам кучли характер бўлиши керак.

Исократ

Ўзгалар сирини ошкор этиш-сотқинлик, ўз сирини ошкор этиш аҳмоқликдир.

Франсуа Вольтер

Сир –бир кишига оғирлик қилади, икки киши учун айни муддао, уч киши билганда эса, сирлиги ҳам қолмайди.

Хоувел

Фақат уч кишигина сир сақлай олади, агар уларнинг иккитаси ўлган бўлса.

Бенджамин Франклин

Ўз сирини сақламоқлик-донишмадлик, бироқ бошқалардан буни кутиш тентакликдир.

Оливер Холмс

Ҳар қандай яланғочлик, ҳатто қалб яланғочлиги ҳам ҳақоратлидир. Сир бой бермаслик одамларни нарироқда ушлаб туради ва бизни муҳофаза этади. Бу ниятларимизни яшириб турувчи пардадир.

Френсис Бекон

Агар сирингни душманинг билмасин десанг, уни дўстингга ҳам айтма.

Қобус

Бировга сир айтиб, сақла дегандан,
Дил сирин ҳеч кимга айтмаган маъқул.
Ариқ тошиб кетса боғлаб бўлмайди,
Сувни энг бошидан қайтарган маъқул.
Бекитиқча сўзни айтиб бўлмайди,
Ҳар мажлисда айтиб, қайтиб бўлмайди.

Саъдий

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!