Оҳангаронда телефон ва пул ўғрилари қўлга тушди

10:11, 15 апрель

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга шу туманда яшовчи 24 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахслар 3-микрорайон​ ҳудудида жойлашган "Бек" чойхонаси олдида унга очиқдан-очиқ таҳдид қилиб, куч ишлатиб "НОКИА" русумли қўл телефони ва 5 минг сўм пулини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар "иссиқ изида" қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилди. Аниқланишича, мазкур талончиликни шу туманда яшовчи 3 нафар йигитлар содир этган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!