Японияда юз берган кучли зилзила оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

10:26, 15 апрель

14 апрель, пайшанба куни Японияда кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Зилзила магнитудаси 6,4 баллни ташкил этган. Сўнг у яна икки марта, беш ва олти балли магнитудада  такрорланган. Зилзила оқибатида Япониядаги Масики қишлоғи энг кўп талофот кўрган. 

Ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар тўққиз кишини ташкил этди. Камида 780 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. уйлар бузилиб, вайронага айланган. Ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Қутқарув ишларига 350 нафар ҳарбий хизматчилар жалб этилган. 

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар тагидан саккиз ойлик чақалоқни қутқариб олишган.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, зилзила юз берганидан сўнг олти соат ўтгач, қурқарувчиларга вайроналар тагида саккиз ойлик бола қолиб кетгани ҳақида хабар етиб келади. Улар уй харобалари остида йиғлаётган боланинг овозини эшитади. Вайроналарни эҳтиёткорлик билан олиш учун махсус техника жалб қилинади. Болакайнинг ҳаёти учун 50 нафар қутқарувчилар ҳаракат қилди. Тахминан бир соатдан сўнг болани қутқариб олишди.  Бахтли тасодиф туфайли чақалоқнинг саломатлигига жиддий зарар етмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!