100 ёшли Вердус Хаес парашютдан сакраган дунёдаги энг кекса одам бўлди(Видео)

10:35, 15 апрель

100 ёшни қарши олган британиялик фуқаро Вердус Хаес туғилган кунига ўзи учун ноодатий совға ҳозирлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Хаес инструктор ёрдамида самолётдан парашют орқали сакради. У парашютдан сакраган дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилишига умид қилмоқда. Кекса рекордчи иштирокидаги видеоролик YouTube`га жойланганидан сўнг, уни қисқа вақт ичида мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!