“Ислом давлати” террорчилари Бразилияда “Олимпиада-2016” мусобақалари пайтида теракт уюштиришга ваъда берди

11:45, 15 апрель

Бразилия разведкаси террорчи Максим Ошарнинг уларнинг навбатдаги нишони Бразилия эканлиги ҳақидаги баёнотидан хавотирга тушди. Маълумотларга кўра, террорчилар жорий йилнинг ёз ойларида Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада мусобақасида теракт уюштиришни режалаштиришган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Терроризмга қарши кураш департаменти бошлиғи Луиз Альберто Саллаберрининг айтишича, сўнгги ойларда бошқа мамлакатларда содир этилаётган терактлар оқибатида террорчилик хавфи сезиларли даражада ошган. Бундан ташқари бразилияликлар орасида жангариларни қўллаб-қувватловчи фуқаролар ҳам кўпайиб бормоқда. 

Франция ҳукумати Бразилияга террористик хавфнинг имкониятлари тўғрисидаги миллий разведка маълумотларини беришга ваъда қилган. Ёзги “Олимпиада-2016” спорт мусобақасида даврида хавфсизлик чоралари ишлари сифатини яхшилаш мақсадида шу қарорга келинган. 

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус: “Парижда 14 ноябрь куни содир этилган теракт дунёнинг исталган жойида, исталган вақтида содир этилиши мумкин, шунинг учун терроризмга қарши курашда барча бирдай иштирок этиши лозим”, - деди.

“Ҳамкасбимнинг маълумотлар алмашинуви ҳақидаги фикрини Бразилия ҳукумати мамнуният билан қўллаб-қувватлайди”, – деди унга жавобан Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейра. 

Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари даврида хавфсизликни 85 минг киши, шу жумладан 47 минг полициячи ва 38 минг ҳарбий аскар таъминлайди. Бу илгари Лондон шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари вақтидан 2 баробар кўп. Олимпиада ўйинлари 5 дан 21 августга қадар Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!