Балиқ
21 февраль - 20 март
02 сентябрь 2016
Бироз тушунмовчиликлар рўй бериши кутилмоқда. Унинг олдини олиш учун яқин инсонларингиз билан очиқчасига, самимий суҳбат қуринг. Уларнинг маслаҳатлари билан вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиринг. Биринчи галда, йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этишга киришинг. Куннинг биринчи ярмида фикрингизни жамлай олмайсиз, аммо берилган қизиқарли вазифалар туфайли бутун эътиборингизни ишга қаратасиз. Буржнинг раҳбарлик лавозимида хизмат қилувчи вакиллари қўл остидаги ходимлар бўлган муносабатга эътибор қаратишлари лозим. Бировни кескин танқид қилишдан олдин, талабингизнинг асосли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Оилавий келишмовчиликларни ҳазил-мутойиба билан енгишга ҳаракат қилинг.