Саратон
22 июнь - 22 июль
02 сентябрь 2016
Мулоқат учун, айниқса иш юзасидан бўладиган музокаралар учун қулай кун. Ишонган одамингиз сизни қўлдан келгунча қўллаб-қувватлайди, чин юракдан, самимий ёрдам беради. Бугунги гапирадиган гапларингиз, ҳатти-ҳаракатларингиз ҳамманинг диққат-эътиборида бўлишини назарда тутинг. Иложи борича атрофингиздаги одамларда ёқимли таассурот қолдиришга урининг. Қийин вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам бериш имконияти туғилади. Яқин инсонингиз билан бўлган муносабатлар ижобий томонга ўзгариши кутилмоқда.