Арслон
23 июль - 23 август
02 сентябрь 2016
Барча ўйлаган режаларингиз аввалига сизни ва атрофингиздагиларни иккилантирган бўлса ҳам ўзини оқлайди. Бугун сизни қўллаб-қувватлаган, фойдали маслаҳатлар берган, кўнглингизни тополган одамларга диққат қилинг. Айнан улар сизга ишончли ҳамкор ва ҳақиқий дўст бўлишлари мумкин. Бугун кўркамлигингиздан бошқаларда ёқимли таассурот қолдирасиз. Бу сизга иш юзасидан бўладиган музокараларда, учрашувларда, суҳбатларда, ҳаттоки синов-имтиҳонларида ҳам катта ёрдам беради. Ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юборадиган “ишдаги ишққа” дучор бўлишингиз мумкин.