Тарози
24 сентябрь - 23 октябрь
02 сентябрь 2016
Кун қийинчиликларга бой бўлса-да, сиз нафақат тўсиқларни енгишга, балки уларни ўз қизиқишларингиз доирасида керакли оқимга бурасиз. Ҳар қандай шароитда ҳам хотиржамликни қўлдан бой бериб, иғвогарларнинг миш-мишларига эътибор берманг. Агар уларнинг гапларидан асабийлашадиган бўлсангиз, бундан ғанимларингиз зудлик билан унумли фойдаланишади. Белгиланган учрашувлар сизга боғлиқ бўлмаган вазият туфайли бошқа кунга кўчирилиши мумкин. Кун меҳнат қилишдан кўра, дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун қулайдир.