Чаён
24 октябрь - 22 ноябрь
02 сентябрь 2016
Кун бироз омадсиз бошланса-да, озгина сабр қилсангиз, вазият ижобий томонга ўзгаради. Позитив ғоялар таъсири соат сайин ошиб боради. Зарур юмушларни тушдан кейинга, учрашувларни эса кечқурунга белгиланг. Оғир-вазминлигингиз, совуққонлигингиз иш борасида мувозанатни ушлаб турса-да, яқин инсонингизни хафа қилиб, турли келишмовчиликларни юзага келтириш мумкин. Очиқдан-очиқ жанжаллашишдан, муносабатларга ойдинлик киритишдан, баҳслашишдан ўзингизни асранг. Аммо ҳис-туйғуларингизни яқин инсонингиздан яширманг, у қалбингизни тушунса орангиздаги низолар барҳам топади.