1

Тошкентда 6 октябрдан 312 та умумтаълим мактабида дарслар анъавий тарзда олиб борилади

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 21:15
Теглар: Тошкент, Мактаб, ХТББ
Тошкентда 6 октябрдан 312 та умумтаълим мактабида дарслар анъавий тарзда олиб борилади

Тошкентда энди 312 та умумтаълим мактабида дарслар анъавий тарзда олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳурматли пойтахтликлар! 

Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 308 та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 6 октябрдан бошлаб Юнусобод туманидаги 86, 97, 117, 220-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди. 

2020 йил 6 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 312 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади: 

1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 83, 94, 110, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 263, 294, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 211а, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИДУМ, МАФИДУМ. 

4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 22, 24, 28, 29, 36, 46, 111, 133, 134, 146, 159, 159а, 165, 185, 191, 196, 219, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 278, 298, 315, 326-сонли мактаблар ҳамда 100, 102, 106-сонли мактаб-интернатлар.

5. Сергели туманидаги 2, 3, 6, 7, 8, 32, 33, 47, 55, 68, 76, 104, 264, 266, 267, 268, 269, 237, 277, 284, 285, 300, 301, 303, 304, 305, 317, 322, 329, 330, 331-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 4, 14, 38, 44, 62, 74, 75, 78, 81, 106, 107, 109, 116, 123, 129, 193, 194, 197, 199, 203, 228, 229, 236, 238, 245, 251, 283, 287, 295, 296, 297, 312-сонли мактаблар ҳамда ХТИДУМ.

7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 101, 103, 114, 126, 128, 131, 138, 162, 163, 164, 168, 173, 178, 179, 182, 183, 184, 188, 195, 195а, 200, 201, 202, 217, 232, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли мактаб-интернат.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 20, 34, 37, 39, 40, 41, 42а, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 141, 157, 180а, 192, 169, 186, 254, 262, 276, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 86, 87, 88, 96, 97, 98, 105, 117, 122, 150, 220, 235, 240, 246, 247, 250, 257, 258, 259, 260, 265, 271, 272, 273, 274, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 73, 89, 91, 100, 118, 127, 135, 144, 160, 172, 319, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 23, 30, 52, 61, 67, 69, 145, 149, 151, 152, 153, 155, 156, 161, 166, 170, 198, 204, 206, 212, 215, 216, 226, 227, 230, 231, 244, 255, 282, 307-сонли мактаблар ҳамда 103-мактаб-интернат. 

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

 

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1