Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Абдуғани Сангинов ташаббуси билан Денов тумани “Чим” маҳалласидаги яроқсиз ҳолатга келиб, 20 йилдан буён умуман сув чиқмай қолган 1 та мавжуд сув артезан қудуғи махсус техникалар билан тозаланиб таъмирланди. Мазкур хайрли иш фақароларнинг сайёр қабуллар доирасида сенаторга қилган мурожаати асосида амалга оширилди.
Шунингдек, ушбу сув қудуғига 1 дона янги замонавий ЭЦВ насос комплект(шить каскад, труба, кабель)лари ва бошқа янги замонавий ускуналар ўрнатилиб аҳолига тоза ичимлик суви чиқариб берилди. Бунинг натижасида 842 та хўжаликда 4280 нафар аҳолининг тоза ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.
Бундан ташқари, Янгиобод МФЙда янги сув минораси, янги насос комплекти ўрнатилди ва аҳолига тоза ичимлик суви чиқарилди. Натижада 1100 та хонадонда истиқомат қилувчи 3900 нафар фуқаро тоза ичимлик суви билан таъминланди.
26.04.2023, 10:39
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси...23.08.2021, 09:33
Ижтимоий тармоқларда "ўғлимдан қасти борлиги учун началник милисия ўғлимни қамоққа олди, адолатданми шу ишингиз" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат тарқалди.Сурхондарё вилояти ИИБ мазкур воқеага муносабат билдирди. Денов...29.03.2021, 18:15
Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...11.03.2021, 15:49
Шу йилнинг 23 февраль куни кечки соат 20.30лар атрофида Денов шаҳри Ибн Сино маҳалласи "Назокат" кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган аёл ўзининг турмуш ўртоғи...