1

Ўзбекистонда МегаФон ва USM Telecom тармоқлари иш бошлайди

HI-TECH 10.02.2021, 19:32
Ўзбекистонда МегаФон ва USM Telecom тармоқлари иш бошлайди

МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда.

«USM Telecom» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.  

Маълум қилинишича, янги корхона таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олди.  

Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали корхонага Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan'ни киритмоқда.  

Янги корхонада МегаФон ва USM Telecom тенг улуш билан ташкил этган «Digital Invest» компаниясининг улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.  

Хабарга кўра, битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1