Куни кеча Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаханов томонидан маҳаллий Кенгаш депутатлари, халқ таълими бошқармаси масъуллари билан биргаликда ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган46-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш олиб борилди. Маълум бўлишича, мазкур мактабда сўнгги 30 йил ичида атиги 26 нафар бола олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган.
Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, ўқитувчилар ва ота-оналар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур мактабда “оналар соати” ташкил этилди. Унда оналар бевосита дарс жараёнларини кузатиши қаторида фарзандининг ўзлаштириши, педагогларнинг малакаси, таълим сифати ҳақида хабардор бўлиши мумкин. Бу амалиёт Республикада биринчи марта тажриба сифатида ушбу таълим муассасасида жорий этилмоқда.
Шу билан бирга, малакали ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга бешта фандан бепул тўгараклар ўтилиши йўлга қўйилди. Синф хоналари эса шу тўгарак ўтказиладиган фанга мос тарзда жиҳозланадиган бўлди. Шунингдек, энг фаол ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Яна бир жиҳат. Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаханов Наманган шаҳридаги мазкур 46-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “сенатор стипендияси”ни таъсис этди. Ҳар ой мактабнинг 10 нафар ўқувчиси ушбу стипендияга эга бўлиши мумкин. Бу эса уларнинг яхши кўрсаткичлар учун интилишига олиб келади. Қолаверса, ўқувчи-ёшлар учун кичик рағбат бўлади, десак муболаға эмас.
19.08.2021, 07:44
2021 йил 18 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида соҳада миллий...30.07.2021, 17:13
Хабар берилганидек, бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон...17.07.2021, 15:50
Куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар ва олмаганлар сонини очиқлади. "Айни пайтда ушбу...24.04.2021, 17:54
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулруҳ Агзамова болалар майдончалари ҳақида гапираркан ўз болалигини ҳам ёдга олди....болалигимдаги майдончамни соғинибман. Ҳақиқий болаликни...