1

Сеулдаги илк ҳалол ўзбек ресторани асосчисининг муваффақият сирлари

МУТОЛАА 23.02.2021, 20:43
Сеулдаги илк ҳалол ўзбек ресторани асосчисининг муваффақият сирлари

Сеулда ўзбек таомлари ошхонасини очган ҳамюртимиз муваффақияти сирлари билан бўлишди. 

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги биринчи ўзбек миллий таомлари ошхонаси – «Лаззат» ресторани асосчиси Маҳмуд Абдуллаев ўзбек таомларини хорижликларга танитиб келмоқда.

– Кореяга 2009 йилда келган бўлсам, 2013 йил баҳорига қадар турли хил ишларни қилиб, оилам, фарзандларимдан узоқда мусофирчиликнинг нонини еб юрдим. Кейин 2013 йил баҳорларида аёлимни ҳам олиб келдим. Ресторан очилганига ҳам мана 7 йил бўлибди.

2015 йилда Кореянинг таниқли «КBS» халқаро телеканали вакиллари келиб, кафе ҳақида, оиламиз ҳақида кўрсатув олишни таклиф қилишди.

 Аллоҳнинг қудратини қарангки, шу кўрсатувдан кейин Япониядан атайин ресторанга меҳмонлар келди. Америкадан, Малайзиядан ташриф буюришди.

Тўғриси, Кореяга келмасимдан олдин ҳаттоки тухум ҳам пиширмаганман. Лекин бу ошхонани очишимда менга ишонч берган инсон – аёлим. Кейинчалик ўзим ҳам ўқидим. Ҳозир сомсадан бошлаб десертгача ҳамма таомларни тайёрлай оламан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1