Бу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги раҳбарияти ўз блогида эълон қилди. Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади.
Ёзнинг биринчи кунидан Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда YouTube'нинг янгиланган фойдаланиш шартлари, жумладан, видеохостинг орқали контентдан пул ишлаш ҳуқуқи амал қила бошлайди. Бунга кўра, ҳатто YouTube'нинг «Ҳамкорлик дастури»га уланмаган видеоларга ҳам реклама жойлаштирилади.
Шунингдек, AҚШдан ташқарида яшовчи барча контент яратувчиларнинг даромадлари роялти ҳисобланади ва AҚШ қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади. (Изоҳ: «роялти» — патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, франчайзалар, табиий ресурслар ва бошқа мулк турларидан фойдаланганлик учун лицензия тўлови тури, одатда пул билан бериладиган даврий компенсация). Бироқ, бунда фақатгина AҚШда томоша қилингани учун олинган даромадлар солиққа тортилади. Бу нафақат томоша қилишдан келадиган даромадларга, балки YouTube Premium, суперчат ва ҳомийлик масалаларига ҳам тааллуқли.
Шу муносабат билан барча муаллифлар солиқ маълумотларини — ИНН, юридик шахс номи ва тижорий номини Google AdSense хизматига 31 майга қадар юбориши керак. Aгар ушбу маълумотлар белгиланган муддат ичида юборилмаса, видеохостинг томоша қилишлар сони орқали тушган даромаднинг 24 фоизигача ўзида сақлаб қолиши мумкин.
13.01.2021, 14:54
YouTube компанияси президент Доналд Трампнинг каналини камида бир ҳафтага тўхтатиб қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда CНН.Яқинда Трумп каналидаги видео зўравонликни қўзғатди,. Ушбу видео энди олиб...13.06.2017, 16:50
2016 йилда “Мафтунингман-2” фильми учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кастинг ўтказилган ва унда 2000 нафардан зиёд ҳамюртларимизнинг иқтидори синовдан ўтказилган эди. Бугун Youtube тармоғида Самарқанд вилоятида...29.03.2017, 16:39
Украинанинг Запоржье вилоятидаги Мелитополя пабликларидан бирида ғаройиб видеоролик пайдо бўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.YouTube каналида тескарисига олинган видеоролик машҳур бўлди. Унинг бош қаҳрамони шаҳар...28.03.2017, 11:26
23 ёшли россиялик Женя Матери болалигиданоқ ортиқча вазн билан курашарди. У 8 ёшида семириб кетган эди.“Мен 8 ёшимда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргандим. Шундан сўнг гормонал...