1

Қашқадарёда далада ҳаракатланиб турган комбайн ёниб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 14:25
Теглар: Қашқадарё
Қашқадарёда далада ҳаракатланиб турган комбайн ёниб кетди (видео)

Қашқадарё вилояти Муборак туманида 29 июнь куни далада ҳаракатланаётган комбайн ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Муборак тумани Қорақум маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган «Косонагроглобал» МЧЖга қарашли 2009 йилда ишлаб чиқарилган комбайн ёниб кетган.

Воқеа жойига соат 15:53 атрофида 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, ёнғин соат 16:10 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Шунингдек, ёнғин-қутқарув қисмидан воқеа жойигача бўлган масофа тахминан 35 километр бўлгани айтилган.

Шарҳлар

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгасига чора кўрилди

10.05.2024, 17:19

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши...
Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

10.05.2024, 14:25

Маълум қилинишича, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан...
Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1