Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Бағдод туман бўлими томонидан ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирдан маълум бўлишича, Қўқон педагогика институти талабаси З.А. фуқаро Қ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинади.
Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Қўқон педагогика институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси Х.Б. талаба З.А. дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда." - дейилади хабарда.
08.05.2024, 17:27
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...22.01.2022, 11:21
2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...25.12.2021, 21:07
Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...16.12.2021, 08:37
Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...