1

Қашқадарёда кириш имтиҳонларида 14 нафар абитуриент ўрнига бошқалар киргани аниқланди

ЖАМИЯТ 07.08.2021, 18:34
Теглар: Қашқадарё, кириш имтиҳонлари
Қашқадарёда кириш имтиҳонларида 14 нафар абитуриент ўрнига бошқалар киргани аниқланди

Ҳозирда Ўзбекистонда олий ўқув юртларига имтихон топшириш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

 Бошқа вилоятлардаги сингари Қашқадарёда ҳам бу жараён қизғин давом этмоқда.
Пандемия шароитида ёшларни инфекциядан асраш учун уларга бир марталик тиббий ниқоб ва бош кийимлар берилмоқда. Албатта, тест синовларини топширишда билимига, ўзига ишонган ёшлар ҳеч қандай муаммосиз саволларни ечмоқда. Бироқ айрим “билимдон” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга уринганлар учраб турибти. 
Зийрак осойишталик посбонларининг саъй-ҳаракати билан бу тоифа шахслар тўхтатиб қолинган.

Қашқадарё ИИБнинг хабар беришича, тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 14 та, уяли телефондан фойдаланган 17 та, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 та ҳолат аниқланиб, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгасига чора кўрилди

10.05.2024, 17:19

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши...
Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

10.05.2024, 14:25

Маълум қилинишича, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан...
Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1