Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қанчалик тайёр?

ЖАМИЯТ 07.09.2021, 11:58
Теглар: иқлим ўзгариши
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қанчалик тайёр?

Бугун иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг жиддий муаммо экани жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган. Иқлим ўзгариши инсон ҳаётининг барча соҳаларига таъсир кўрсатмоқда ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш ҳамда янги ҳаёт шароитларига мослашиш бўйича кечиктирилмайдиган чоралар кўришни талаб этмоқда. 

Замонавий илм-фан инсоннинг авваламбор қазиб олинадиган ёқилғини ёндириш натижасида иссиқхона газларининг чиқарилиши билан боғлиқ хўжалик фаолияти иқлимга сезиларли таъсир кўрсатаётганини тасдиқловчи жиддий асослар тақдим қилмоқда.

Ўзбекистонда 1880 йилдан  то ҳозирги вақтгача бўлган даврда ўртача йиллик ҳарорат 1,6 даража (13, 2 дан 14,8 °С гача)  ошди, бу глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатлардан юқоридир.

 Мутахассисларнинг прогнозларига кўра 2030-2050 йилларда минтақада ҳаво ҳарорати яна 1,5-3°Сга кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг айниқса Оролбўйида кўтарилиши кутилмоқда, бу эса маҳаллий иқлим ўзгаришлари билан янада оғирлашади.

Экспертларнинг баҳоларига кўра атмосферада иссиқхона газлари концентрациясининг бундан кейин ҳам ортиши, қурғоқчилик натижасида сув ва озиқ-овқат танқислиги хавфини кўпайишига, иссиқ мавсум давомийлиги ва қизғинлигининг ошиши туфайли аҳоли сонининг ортишига, шунингдек селлар, тошқинлар ва бошқа хавфли ҳодисаларнинг такрорланишига олиб келади. Ундан ташқари, бундай илиш экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, ва Оролбўйи, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари каби минтақаларда экологик вазиятнинг кескинлашувига олиб келади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, глобал иқлим ўзгариши ва мамлакат табиий-ресурс комплексининг ана шу ўзгаришларга таъсирчанлиги изчил иқлимий сиёсатни шакллантириш заруриятини белгилайди. 

Шарҳлар

Глобал иқлим ўзгариши ва аномал исиш "гигант" давлатларда дон ҳосилини сезиларли даражада камайтириши мумкин

16.08.2021, 18:26

USDA га кўра , бу йилги аномал иссиққа бой шимолий ярим шар минтақаларида буғдой ҳосилдорлигида кам ҳосиллилик кузатилади.  Айниқса, Канада ва Россияда буғдой ҳосилдорлиги 7,5...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1