1

Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

ЖАМИЯТ 08.09.2021, 12:10
Теглар: Талаба, Тошкент, Вазир
Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

6 сентябрдан барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди. Ушбу жараёнда асосий олийгоҳлар жойлашган Тошкент шаҳри талабалар билан гавжумлашди ва улар билан боғлиқ қатор муаммолар яна кўпайди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтлари орқали ҳам талабалар турар-жойларида жойлар чеклангани, олий таълим муассасалари талабаларга сабабсиз ётоқхоналардан жой берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазиятни жойига чиқиб  ўрганди.

Жумладан, вазир А.Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб,  университетнинг умумий сиғими 867 ўринга мўлжалланган иккита талабалар турар-жойи билан яқиндан танишди ва ёшларга яратилган шароитларни ҳамда ҳудудлардан келаётган талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш ҳолатини ўрганди.

Ҳозирги кунда университетнинг талабалар турар-жойида жами 867 нафар талабалар яшаши учун тўлиқ шароитлар яратилган бўлиб, бугунги кунгача ётоқхоналарда ҳудудлардан келган 686 нафар талаба, жумладан, 121 нафари имтиёз асосида, шундан, 44 нафари – ногирон, 38 нафари – Темир дафтар, 29 нафари – чин етим жойлаштирилгани бўйича маълумот берилган.

Ўрганиш давомида жорий йилнинг 20 сентябрь санасида фойдаланиш учун топширишга мўлжалланган 380 ўринли талабалар турар-жойининг капитал таъмири ва жиҳозлаш ишлари билан танишилган.

Талабалар турар-жойларининг қамровини ошириш юзасидан, хусусан, 2 қаватли кроватлар сонини кўпайтириш эвазига яна кўплаб ўринлар ажратиш мумкинлиги таъкидланиб, шулар бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1