Чеченистон Республикаси Рамзан Қодиров минтақа раҳбари сайловида 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Халқаро рекордларни қайд этувчи "Интеррекорд” агентлигига таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Қодиров сайловларда энг кўп овоз тўплаган.
Мазкур сайловда фуқароларнинг иштироки 94,42 фоизни ташкил этган. Рамзан Қодировни 711 973 республика аҳолиси қўллаб - қувватлаган.
Чеченистонни бошқараётган бошқа номзодлар Холид Накаев ва Исо Хожимуродовлар эса 0,12 ва 0,15 фоиз овоз тўплашган.
Чеченистон раҳбари Россиянинг энг узоқ фаолият кўрсатган губернатори сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон бошқарувида турмоқда. Биринчи тайинлов вақтида у 30 ёшда бўлган.
01.04.2024, 09:13
Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...18.03.2024, 10:51
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...12.12.2022, 08:43
Чеченистоннинг Урус-Мартан шаҳрида бир неча маҳаллий аҳоли Давлат йўл инспекцияси ходими ва маҳаллий аҳоли ўртасида катта жанжал юзага келди. Жанжал инспекторнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя...10.12.2022, 12:50
Аҳмад Закаев, шунингдек, Мюнхен суди чечен блоггери Тумсо Абдураҳмоновнинг тириклигини эълон қилди. Бу ҳақда "Кавказ. Реалии" нашрига таяниб "meduza" хабар қилмоқда. Чеченистонлик собиқ дала қўмондони Аҳмад...